АсосийJamiyat

Байрам туҳфаси сифатида бугун Қашқадарёда 200 та боғча очилади

'Байрам туҳфаси сифатида бугун Қашқадарёда 200 та боғча очилади'ning rasmi

Вилоятдаги ҳокимликлар ташаббуси билан бугун 200 та МТМлар фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Уларнинг 170 таси оилавий, 29 таси ДМТТ ва 1 таси ДХШ боғчалардир. Натижада боғчалар сони 1897 тага етади.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан иш бошлайдиган боғчалар очилиши ортидан 675 киши ишли бўлса, 7537 нафар қўшимча болалар ўрни ташкил этилади ва вилоятнинг бу соҳадаги кўрсаткичи 46,2 фоизга ошади. Умумий болалар қамрови 136 293 нафарга етади. (31 май ҳолатида 128 минг 756 нафар (43,7 фоизи) қамраб олинган.)  

Жумладан, Қарши шаҳрида 11 та, Шаҳрисабз шаҳрида 25 та, Ғузорда 6 та, Деҳқонободда 14 та, Касбида 18 та, Китобда 37 та, Косонда 3 та, Қамашида 2 та, Қарши туманида 4 та, Миришкорда 15 та, Муборакда 5 та, Нишонда 4 та, Чироқчида 23 та, Шаҳрисабз туманида 22 та ва Яккабоғда 11 та боғчалар очилади.  

 

    Бошқа янгиликлар