АсосийJamiyat

"Йўловчилардан бири ҳомиладор, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган..." Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ бўйича қўшимча маълумотлар берилди

'"Йўловчилардан бири ҳомиладор, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган..." Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ бўйича қўшимча маълумотлар берилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтда "Nexia-3", "Lacetti" ва "Mercedes-Benz" автоҳалокатга учраган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этди. 

2021 йил 4 июнь куни соат 11:16 да 102 рақамига Чилонзор тумани Байналминал кўчасида учта транспорт воситалари:
- 1964 йилда туғилган Абдунаби И. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” (давлат рақами 01 G 445 DB) русумли автомобиль;
- 1978 йилда туғилган Сергей Г. бошқарувидаги “Nexia-3” (давлат рақами 01S 254 MB ) автомобили;
- шахси аниқланаётган ҳайдовчиси воқеа жойини ўзбошимчалик билан тарк этган “Lacetti Gentra” (давлат рақами 01 597 СВА) автомобиллари тўқнашуви ҳақида хабар келиб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи - 2000 йилда туғилган Аюб А. бўлган.
ЙТҲнинг сабабларига аниқлик киритилмоқда. “Nexia-3” автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, “Lacetti Gentra” автомобили ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатида “Mercedes-Benz” автомобили ҳайдовчиси 1964 йилда туғилган Абдунаби И. ҳамда унинг йўловчилари - 1986 йилда туғилган Зульфия М. (4 ойлик хомиладор), 1986 йилда туғилган Рамил М., 2016 йилда туғилган вояга етмаган С.Р., 1985 йилда туғилган Садриддин Б.лар бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар