АсосийJamiyat

Йил бошидан буён Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер масаласида йўлланган 267 та мурожаатнинг 251 тасида ер ажратишдаги норозилик акс этган

'Йил бошидан буён Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер масаласида йўлланган 267 та мурожаатнинг 251 тасида ер ажратишдаги норозилик акс этган'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан "Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш - долзарба вазифа" мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилмоқда. 

Сир эмаски, бугунги кунда, ер ажратиш соҳасида жуда кўп қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд.

Очиқ мулоқотда маълум қилинишича, йил бошидан буён Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер муносабатлари доирасида йўлланган 267 та мурожаатнинг 251 тасида ёки 94 фоизида айнан ер ажратиш масаласи юзасидан норозилик баён этилган.

Жойларда маҳаллий ҳокимликларнинг ер ажратиш ва ерларни олиб қўйиш бўйича қарорлари юзасидан жуда кўп ҳолатларда юридик ва жисмоний шахслар томонидан норозиликлар келиб чиқмоқда.

Шу сабабдан, Президентнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан маҳаллий ҳокимликларнинг ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш, бекор қилиш, қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш каби ваколатларининг бекор қилиниши ҳалқимиз кутган энг оқилона қарор десам муболаға бўлмайди.

Айнан, маҳаллий ҳокимликлранинг юқорида санаб ўтилган ваколатларининг бекор қилиниши ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилишда муҳум аҳамият касб этади.

Қонунчилик ҳужжатларида ушбу Фармонда белгиланганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар 2021 йил 1 августдан тўлиқ бекор қилиниб, давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланмоқда.  

Мамлактимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликлари юқори салоҳиятга эга, шу жумладан кооперация усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали айнан деҳқон хўжаликларида халқаро стандартларга мувофиқ органик (экологик тоза) маҳсулотлар етиштириш имконияти жуда юқори. Жумладан, 2020 йилда етиштирилган деқончилик маҳсулотларининг 44,1 фоизи ва чорвачилик маҳсулотларининг 91,4 фоиз маҳсулот етиштириш деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари улушига тўғри келган. Шу сабабдан ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликлари улушини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш зарурлиги белгиланган.

Ушбу Фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб яъни жорий йилнинг 8 июнь санасидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур Фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилди.

1995 - 2020 йиллар давомида Экин ерларининг ўзгариши таҳлил қилинганда, ҳар 5 йилда экин ерлар майдони 19,3 минг гектарга камайиши кузатилган.

Шу сабабдан ҳам, Фармон билан Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ташкил этилиб, унга ишчи органи сифатида Бош прокуратура ва ўринбосари этиб Бош вазир ўринбосари белгиланди. Шунингдек, Кенгашнинг асосий вазифалари сифатида қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, энг аввало қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлар юклатилди.

    Бошқа янгиликлар