Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий каналида Фарғона, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги вакант лавозимлар учун ҳам танлов эълон қилинди.
Фарғона вилоятидаги таклиф этилаётган вакант лавозимлар:
— Данғара тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари комплекси бош мутахассиси;
— Данғара тумани ҳокимлиги ҳисобхона бўлими бош ҳисобчиси;
— Данғара тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси.
Ҳужжатлар 2021 йил 14 июндан 23 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Самарқанд вилоятидаги таклиф этилаётган вакант лавозимлар:
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;
— Пайариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудир биринчи ўринбосари - бўлим бошлиғи.
Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ташкилий назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими-Бош мутахассиси;
— Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўлими бошлиғи.
Пастдарғом тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими - Бош мутахассиси.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани ирригация бўлими Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассис.
Ҳужжатлар 2021 йил 14 июндан 23 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Навоий вилоятидаги таклиф этилаётган вакант лавозимлар:
Навоий вилояти давлат солиқ бошқармасида:
— Солиқ аудити шўъбаси давлат солиқ катта инспектори;
— Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ бош инспектори.
Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Конимех тумани халқ таълими бўлими мудир ўринбосари;
— Конимех тумани халқ таълими бўлими кадрлар бўйича инспектор-методист;
— Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими кадрлар бўйича инспектор-методист;
— Ғозғон шаҳар ҳалқ таълими бўлими кадрлар бўйича инспектор-методист;
— Ғозғон шаҳар ҳалқ таълими бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси.
Ҳужжатлар 2021 йил 13 июндан 22 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Бироз аввал Тошкент шаҳридаги бўш иш ўринлари рўйхати эълон қилинган эди.