АсосийJinoyat

Наманганда ҳокимлик биноси олдида қўйларни “меҳмон қилган" тадбиркорга чора кўрилди

'Наманганда ҳокимлик биноси олдида қўйларни “меҳмон қилган" тадбиркорга чора кўрилди'ning rasmi

Аввалроқ, Наманган вилояти  Янгиқўрғон туманида 15 июнь куни тадбиркор ер сўраб қўйларини ҳокимлик биноси олдига тўплагани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 18 июнь куни жиноят ишлари бўйичаНаманган вилоятида  Янгиқўрғон туман судининг очиқ суд мажлисида туман ҳокимлиги биноси олдига қўй ҳайвонларини олиб келган фуқарога нисбатан суд иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати  маълум қилди.

Хабарга кўра фуқаро Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54 моддаси 1 қисми, 104 моддаси 1 қисми, 161 моддаси, 183 моддаси ва 194 моддасининг 1 қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган.

Унга МЖтКнинг 54 моддаси 1 қисми билан яъни базавий ҳисоблашнинг 5 баравари миқдоридаги жарима жазоси, МЖтКнинг 104 моддасининг 1 қисми ва 161 моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдоридаги жарима жазоси, МЖтКнинг 183 моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, МЖтКнинг 194 моддасининг 1 қисми билан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар