1

Тошкент метросида яна носозлик юзага келди (видео)

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 06:36
Тошкент метросида яна носозлик юзага келди (видео)

Кеча тунда Тошкент метросида яна носозлик юзага келди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

"Тошкент метрополитени" УКнинг изоҳ беришича, кеча, соат 22:10да Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан Бекат 1 томон ҳаракатни бошлаган ҳаракат таркиби машинисти томонидан поездда носозлик аниқланган. Йўловчиларни ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар Олмазор бекатида туширилган. Носозликни аниқлаш мақсадида ҳаракат таркибидаги поезд электродепога жўнатилган. 

"Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узур сўраймиз", - дейилади расмий изоҳда. 

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақтларда Тошкент шаҳар йўловчилари метрополитен хизматларидаги қатор муаммолар гувоҳига айланишмоқда. Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени билан боғлиқ камчиликлар ҳақида кўп маротаба ёзиб келишмоқда. Жумладан, 

18 март куни “Олмазор” (Чилонзор йўли) ва “Бекат-1” (Сергели йўли) орасидаги туннелда икки поезд тўқнашуви

8 апрель куни Сергели ер усти метросида поезд ярим йўлда тўхтаб қолди.

9 апрел куни ижтимоий тармоқларда поезднинг очиқ эшиклар билан ҳаракати туширилган видео тарқалди. 

Шу билан бирга метрополитендаги ер ости ва ер усти поезд ҳаракатларининг бир нечта бошқа видеолари ҳам ижтимоий тармоқларда кўп бора муҳокама қилинди. 18 май куни эса, туннелда тўхтаб қолган поезд ҳақидаги видео тарқалди, унда йўловчилар релеслар орқали ҳаракатланиб бекатга етиб олишгани тасвирланган. Сал ўтиб, 25 май куни ҳам эрталаб метрода яна поезд тўхтаб қолгани хабар қилинган эди. 

  

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1