АсосийJamiyat

Тадбиркорлар ўртасидаги 6 мингта низоли ҳолат ўзаро келишув йўли билан ҳал этилди — Савдо-саноат палатаси

'Тадбиркорлар ўртасидаги 6 мингта низоли ҳолат ўзаро келишув йўли билан ҳал этилди — Савдо-саноат палатаси'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ташкил этилган “Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусидаги “Очиқ мулоқот”да қайд этилди. 

Жойларда ишбилармонлик муҳити ҳолатининг ўзгариши ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида 60 мингдан ортиқ сўровномалар ўтказиб, соҳада юзага келаётган муаммолар ечими юзасидан таклифлар тайёрланди

            Шунингдек, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида - тизимга малакали кадрлар жалб қилиниб, тадбиркорлар манфаатида судларга 400 мингга яқин даъво аризалар киритилди (2013-2016 йилларда бу кўрсаткич атиги 38 мингта бўлган). 

            Алоҳида қайд этиш лозимки, Палата иштирокида бугунги кунга қадар тадбиркорлар ўртасидаги 6 мингта низоли ҳолат ўзаро келишув йўли билан ҳал этилишига эришилди. Тадбиркорлар иштирокида халқаро даражада юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш бўйича Палата ҳузурида “Тошкент халқаро арбитраж маркази” ташкил этилган бўлиб, ушбу марказга 50 дан ортиқ етакчи халқаро экспертлардан иборат арбитрлар жалб қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида қиймати  3,8 млн. долларга тенг бўлган 22 та халқаро тижорат низолари кўриб чиқилди.

            Шу билан бирга, турли вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 3,3 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан ваколатли орган сифатида Жамоатчилик экспертизаси ўтказилди.

            Таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳаларнинг қарийб 58 фоизи да тадбиркорликка тўсиқ бўлувчи ва коррупцияга шароит яратувчи қоидалар аниқланиб, Палатанинг эътироз ва таклифлари асосида ҳужжатлар вазирликлар томонидан қайта ишланди.

            Палата томонидан ҳудудларда тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ташкил этилиб, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилгани қайд этилди. Марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилгани, уларнинг 95 фоизи бепул ҳизматлар ҳисобланиши алоҳида таъкидланди. 

    Бошқа янгиликлар