Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 23 июнь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.
Унда қайд этилишича, Савдо-саноат палатаси ташқи иқтисодий майдонларда ҳам истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш йўлида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан хорижий мамлакатлар Палаталари билан 18 та меморандум ва ташкилотлар билан 71 та ҳамкорлик битимлари тузилди.
Ушбу келишувлар асосида 250 та бизнес-форум, кўргазма ва ярмаркалар ташкил қилинди. Шундан, 116 таси айнан хорижий мамлакатларда ташкиллаштирилди. Натижада, 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 550 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларини экспорт қилинишига эришилди. Эришилган келишувлар натижасида бугунги кунда мамлакатимизда 12,5 мингга яқин хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 600 таси Палата кўмагида ташкил этилиб, 847 млн. доллар чет эл инвестициялари жалб этилди.






