1

Ўзбекистонга бугун ҳам яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 08:37
Ўзбекистонга бугун ҳам яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 7-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда кеча ҳам келтирилган эди. Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

27 мартда — 1 миллион доза,

27 апрелда — 1 миллион доза,

18 майда —  1 миллион доза,  

19 майда —  500 минг доза,

10 июнда — 1 миллион доза,

28 июнда — 1 миллион доза

партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,5 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди, дейилади хабарда. 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1