1

Ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар заҳираси шакллантирилади

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 01:33
Ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар заҳираси шакллантирилади

Ёшлар учун ҳақиқий байрамона кайфият ва яхши янгиликларга бой бўлган Форумда Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантириш масаласига ҳам тўхталди.

Ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттирамиз. Бунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқлайдилар. Жорий йилдан бошлаб бундай иқтидорли ёшларимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет элларда стажировка ўтайди. Шунингдек, халқаро нуфузли рейтингларда мингталикка кирган олийгоҳни тугатган ва чет элда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади”, - деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Форумда хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқиётган, илм-фан билан шуғулланаётган, йирик ва етакчи компанияларда иш олиб бораётган юксак билим ва малакага эга ҳамюрт ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берилиши, уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизимни жорий этилиши ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Мавзуга оид:

Наманганлик Дилобар Маҳмудова ташаббуси билан ўзбек мумтоз тили луғати яратилади
 

Талабалар учун таълим кредитлари 28 фоиздан 14 фоизгача туширилади ва яна...

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1