АсосийJamiyat

Ҳар бир туманда камида учтадан бизнес лойиҳа учун ёшларга 50 млн. сўмдан грантлар ажратилади

'Ҳар бир туманда камида учтадан бизнес лойиҳа учун ёшларга 50 млн. сўмдан грантлар ажратилади'ning rasmi

"Вилоят ҳокимлари ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танловини жорий этиб, ҳар бир тумандан камида учтадан ғолибларга маҳаллий бюджетдан грантлар бериб боради", - деди Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар форумида.

"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, битта грантнинг суммаси ўртача 50 миллион сўмни ташкил этади.

Бу ишларни самарали ташкил этишга Ахборот технологиялари ва Инновация вазирликлари, Ёшлар агентлиги ҳамда уларнинг қуйи тузилмалари масъул бўлади.

Шунингдек, банк томонидан хориждаги ёшларимизга Ватанимизга қайтиб ишлаш, ўз бизнесини ташкил этиш, уларни уй-жой шароитларига ёрдам бериш йўлга қўйилиб, бу ишларни молиялаштириш мақсадида бюджетдан қўшимча 100 миллион доллар маблағ ажратилади.

Энди Миллий банк, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси нуфузли хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳридаёшларни тадбиркорликка ўргатиш бўйича янги бизнес мактаб ташкил этади ва келгуси йилдан ушбу бизнес мактабнинг барча ҳудудларда филиаллари очилади.

Мавзуга оид:

Наманганлик Дилобар Маҳмудова ташаббуси билан ўзбек мумтоз тили луғати яратилади

Талабалар учун таълим кредитлари 28 фоиздан 14 фоизгача туширилади ва яна...

Ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар заҳираси шакллантирилади

    Бошқа янгиликлар