АсосийJamiyat

Сирдарёда поезд 55 ёшли аёлни уриб кетди. Аёл воқеа жойида вафот этган

'Сирдарёда поезд 55 ёшли аёлни уриб кетди. Аёл воқеа жойида вафот этган'ning rasmi

4 июль куни Гулистон шаҳрида юк поезди аёл кишини уриб юборди. Бу ҳақда тарқалган хабарларни Сирдарё вилояти прокуратураси «Sirdaryo Xabarlari»га тасдиқлаган. 

Унга кўра, 2021 йил 4 июль куни соат 12:20ларда Сирдарё вилояти «Гулистон-Оқолтин» темир йўл бекатлари оралиғи 3484км 1-пикетида юк поезди Гулистон шаҳар 3-мавзедан Баҳор маҳалласига ўтиш жойида мавжуд бўлган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган Гулистон шаҳрида яшовчи 55 ёшли М.Д. (аёл)ни уриб юборган.

Хабарга кўра, аёл олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

"Ҳозирда Ховос транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, жорий йилнинг 24 май куни соат 13-30 ларда Ховос тумани поезд уриб кетган аёлнинг танаси иккига бўлиниб кетгани хабар қилинган эди. 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар