1

Коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилиш керак — Нурмат Отабеков

ЖАМИЯТ 07.07.2021, 08:47
Коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилиш керак — Нурмат Отабеков

Кеча, 6 июль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков пандемия шароитида долзарб бўлган саволларга батафсил жавоб берди. Хусусан, Ўзбекистонда эмлаш билан боғлиқ жараёнга ҳам тўхталиб ўтилди. Мутахассиснинг фикрича, одамларни коронавирусга мажбурий эмлаш керак.

"Ҳозирда Ўзбекистонда коронавиурсга қарши вакцина билан тўлиқ эмланиб бўлган аҳоли сони 700 минг нафарни, барча дозаларда иштирок этганларнинг умумий сонини олиб ҳисоблаганда 4 ярим миллион кишини ташкил этмоқда. Аммо бу жуда кам кўрсаткич ҳисобланади. Қачонки, биз аҳолининг 60-70 фоизини эмлаш билан қамраб олишга эришсаккина, жамоавий иммунитетни шакллантирган ҳисобланамиз. Шунинг учун вакцинани мажбурий қилиш — бу мани назаримда тўғри фикр, негаки, вакцина билан биз эмланаётган пайтда ўзимизни ҳимоя қиламиз", - дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда брифингда иштирок этган "Даракчи" мухбири Моҳинур Рустамова.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 18 ёшдан ошган аҳолини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1