1

Айни пайтда Косонсойда кучли ёмғир ёғмоқда. ФВБ яна сел келишидан огоҳлантирмоқда

ЖАМИЯТ 20.07.2021, 21:05
Айни пайтда Косонсойда кучли ёмғир ёғмоқда. ФВБ яна сел келишидан огоҳлантирмоқда

Айни пайтда Наманган вилояти Косонсой тумани шимолий қўшни Қирғизистон Республикаси Жалолобод тумани Олабуқа тумани ҳудудларида кучли жала ёғинлар ёғмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ хабар бермоқда.

Косонсой сойида  яқин вақтлар ичида сув сатҳи кўтарилиб, СЕЛ келиши мумкин.

"Ҳурматли фуқаролар, Сой минтақа зоналарида эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Косонсой туманининг Қирғизистон билан чегарадош худудида соат тахминан 13:30 ларда қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб, Косонсой сойига сел келган. Натижада 8 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланган. Сал аввал яна бир 7 ёшли боланинг жасади топилиган эди ва умумий қурбонлар сони 9 нафарга етган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1