Aввал хабар берганимиздек, 1 август куни эрталаб соат 10:40 да Жиззах вилояти Зомин тумани “Дуоба” МФЙ “Ўриклисой” аҳоли пункти ҳудудига яқин жойда тахминан 80 га. майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган.
Ёнғинни ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Чегара қўшинлари, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси, 14 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та ёнғин қутқарув отряди, 4 та вертолёт жалб этилди.
Ёнғин соат 18:20 батамом ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
"Барча жараён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари томонидан мувофиқлаштирилиб борилди. Тегишли идораларнинг куч воситаларининг ўз вақтидаги харакатлари натижасида ёнғин яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ўтмади",–дейилади вазирлик ахборотида.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.