АсосийJamiyat

Қашқадарёда ИИБга олиб кетилган фуқаронинг вафот этгани юзасидан вилоят ССБ ва ИИБга хизмат текшируви тайинланди

'Қашқадарёда ИИБга олиб кетилган фуқаронинг вафот этгани юзасидан вилоят ССБ ва ИИБга хизмат текшируви тайинланди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ИИБга олиб кетилган фуқаро ўлик ҳолда қайтарилгани борасида хабарлар тарқалгани юзасидан вилоят ИИБ томонидан текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Айни пайтда ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.   

Аниқланишича, 25 июль куни Нишон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан чақирувга асосан яшаш уйидан маст ҳолда олиб кетилган ва вилоят наркология диспансерига ётқизилган Нурсоат Мухаммадиев 26 июль вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бундан ташқари, Н.Мухаммадиевни вилоят диспансерида вафот этганлиги ҳодисаси бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармаларига хизмат текшируви тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қорақалпоғистонда ички ишлар бўлимида калтакланган фуқаро вафот этгани хабар қилинган ва ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот котиби муносабат билдириб, ИИБ ходими хатти-ҳаракатларида қонунбузилиш ҳолати содир этилмаганини маълум қилган эди. 

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ҳам фуқаро ИИБ ходимлари томонидан калтакланиб ўлдирилгани ҳақида хабар қилинган эди ва мазкур ҳолат Сенат назоратига олинган.

Мавзуга доир:

Қибрайда 24 ёшли  йигит бир хонадонда 5 кишини ваҳшийларча ўлдиргани бўйича жиноят иши очилди. 

    Бошқа янгиликлар