АсосийSport

"Шу ёшга кириб ҳеч қачон бунақа адолатсиз ҳакамларни кўрмаганман". Абдулла Арипов Токио-2020даги ноҳақликлар ҳақида гапирди

'"Шу ёшга кириб ҳеч қачон бунақа адолатсиз ҳакамларни кўрмаганман".   Абдулла Арипов Токио-2020даги ноҳақликлар ҳақида гапирди'ning rasmi

Куни кеча Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга етиб келгани ҳақида ёзган эдик. 

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева билан бир қаторда Бош вазир Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди.  Вазир Токио-2020даги ноҳақликлар ҳақида гапирди.

Иккиланиб тургандим лекин айтмасам бўлмайди бу ҳақда. Мен шу ёшга кириб  ҳеч қачон судьяларнинг бундай адолатсизлигини кўрмаганман. Минг афсус, Миразиз Мирҳалилов, Турсуной Раҳимовани ғалабагага еришаётган вақтида бошқа бир  спортчига ғолибликни бериб юборишди. Аммо бу бошқа спортчиларимизнинг иштиёқини сўндириб қўймади. Улар бор куч-ғайратларини бир муштга жамлаб  Ўзбекистон учун ғалаба келтириб, ёруғ юз билан қайтиб келишди. Судьялар ушбу ҳаракат билан спортчилар иродаси синиб кетади деб ўйлашган эди. Лекин Улуғбек Рашитов, Акбар Жўраев, ва ниҳоят сўнги кун Баҳодир Жалолов  мустақиллик кунида 2019 йил берган ваьдасини бажарди. Бошқа спортчилар ҳам хафа бўлишмасин. Ҳали олдинда Париж бор. Ўша ерда бор куч-имкониятингизни, қолаверса ғурурингизни кўрсатиб қўйишингизга ишонамиз!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар