Аввалроқ Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Aбдураҳмонов ва Олимпиада байроқдори Нигора Турсунқулова турмуш қуриши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун икки спортчнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтмоқда.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишча, янги турмуш қурган спортчилар - эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ва таэквондочи Нигора Турсунқуловага давлат раҳбари табриги ва совғалари етказилган.
Эслатиб ўтамиз, Бекзод Абдураҳмонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган эди.