АсосийSport

Элдор Шомуродов “Рома”даги иккинчи ўйинида ҳам гол урди

'Элдор Шомуродов “Рома”даги иккинчи ўйинида ҳам гол урди'ning rasmi

Италиянинг “Рома” клуби 14 август, шанба куни Марокашнинг “Ража” клубига қарши назорат ўйини ўтказди.

Элдор Шомуродов  учрашувнинг 17-дақиқасида  гол уриб римликларни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Жанлука Манчини орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлим дебютида Шомуродовнинг узатмасидан кейин Генрих Мхитарян ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

60-дақиқада Элдор захирага олинди. Қолган вақтда “бўрилар” яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 85-дақиқада Карлес Перес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, 89-дақиқада Борха Маёрал якуний ҳисобни ўрнатди.

Маълумот учун, Шомуродов “Рома”даги кетма-кет иккинчи ўйинида ҳам гол урди. Aввалроқ ўзбекистонлик футболчи “Бетис”га қарши назорат ўйинида (2:5) гол урганди.

Бошқа янгиликлар