АсосийЖАМИЯТ

Таиландда поезд ва автобус тўқнашиши ортдан Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлдими?

Ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазири расмий изоҳ берди.

'Таиландда поезд ва автобус тўқнашиши ортдан Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлдими?'ning rasmi

Таиланднинг Бангкок шаҳрида 16 май куни юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 33 нафар жабрланганга тиббий ёрдам кўрсатилди.

17 май ҳолатига кўра, жароҳат олганларнинг 15 нафарига шифохонадан жавоб берилган, 18 нафари эса даволанмоқда. Ҳозирча ҳалок бўлганлардан икки нафари Таиланд фуқароси экани аниқланган.

Бангкокдаги Police General Hospital суд-тиббий экспертиза бўлими маълумотига кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Таиланддаги консуллик муассасаси томонидан доимий назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар

    Таиландда поезд ва автобус тўқнашиши ортдан Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлдими? - Darakchi.uz