1

Ўзбекистонлик атлетлар бодибилдинг бўйича ЖЧда рекорд натижа қайд этди

СПОРТ 09.10.2021, 13:33
Теглар: фитнес, бодибилдинг
Ўзбекистонлик атлетлар бодибилдинг бўйича ЖЧда рекорд натижа қайд этди

4-6 октябр кунлари Тошкентда, Ўзбекистон тарихида илк бора, Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Беллашув якунларига кўра, ўзбек спортчилари 10 та олтин медал соҳиби бўлдилар. 

Осиё Олимпия кенгашининг вице-президенти Отабек Умаров ушбу тадбирга қуйидагича изоҳ берди: 

"Тошкентда бўлиб ўтган бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати шунчаки турнир эмас, ҳақиқий спорт байрамига айлана олди. Бу фақат менинг шахсий хулосам эмас, балки атлетлар, делегатлар ва мусобақа меҳмонларининг умумий фикридир. WBPF  раҳбарияти айтишича, ҳеч қайси биринчилик Тошкентдагидек каби кенг кўламга эга бўлмаган, Ўзбекистон эса Ҳумо Арена каби улкан иншоотни тақдим қилган ҳолда, ташкилий жиҳатдан энг юқори савияни кўп йиллар учун аввалдан намоён этди.  Спортчиларимиз ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Улар тарихда илк бора эркаклар ўртасида ҳам аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, ўнта олтин медални қўлга киритдилар. Ушбу ўн нафар чемпионнинг тимсоли жуда кўпларни спорт билан профессионал шуғулланишга бўлмаса ҳам, камида соғлом турмуш тарзига илҳомлантирганига ишончим комил".

Ўзбекистон Республикасининг вакиллари қаторидан олтин медал соҳиби бўлган спортчилар:

●  Модел-физик (аёллар), 21 ёшгача юниорлар учун - Эвелина Юсупова;

●  Модел-физик (аёллар) очиқ тоифа: Елена Бекирова.

●  Бодибилдинг (эркаклар) 75 кг гача - Жаҳонгир Жўраев; 85 кг гача - Фарҳод Бахриев; 100 кг дан ортиқ - Виталий Скрипачев.

●  Модел-физик (аёллар) 155 см гача - Эвелина Юсупова; 160 см гача - Милена Прудтских;

●  Спорт-физик (эркаклар) 170 см гача - Хаит Хасанов; 180 см гача - Шуҳрат Абдалиев; 180 см дан - Аброрбек Иминжонов.

Чемпионатнинг уч куни натижаларига кўра, Ўзбекистон тарихда илк бора умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга чиқди.

Эркаклар умумжамоа ҳисобида етакчилар:

●  Ҳиндистон - 585 очко;

●  Ўзбекистон - 440 очко;

●  Эрон - 330 очко.

⠀Аёллар умумжамоа ҳисобида етакчилар:

●  Венгрия - 515 очко;

●  Ўзбекистон - 425 очко;

●  Монголия - 240 очко.

Тадбир якунида WBPF президенти Датук Пол Чуа, WBPF бош котиби Четан Патаре, ижрочи директори Кристина Кам, УЗФБФ федерациясининг президенти Одил Абдураҳмонов, ҳамда УЗФБФ вице-президенти Тимур Собиров барча иштирокчиларни муносиб чиқиш билан табриклаб, турнирнинг барча ташкилотчиларига, ҳамкор ва ҳомийларига ҳамда "7SABER" спорт кийим брендига миннатдорлик билдирдилар.

Шарҳлар

Тошкентда "катта мушаклар жангги" ниҳоясига етди (фото)

06.10.2021, 22:12

Аввалроқ, Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.  Бугун, 6 октябр куни мусобоқалар ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистонликлар учун бу спорт...
Ўзбекистонлик фитнес модель бодибилдинг бўйича жаҳон чемпиони бўлди

12.11.2019, 16:43

Ўзбекистонлик фитнес модель Рушана Максумова бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.Бу ҳақда Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси ўзининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1