Ўзбекистон Пентагон делегацияси ташрифи юзасидан ҳеч қандай сўров олмаган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров "Риа Новости"га маълум қилди, дея ёзмоқда "Замон".
“Бу маълумотларни тасдиқлай олмайман, чунки биз расмий ташриф ҳақида сўров олмадик. Ҳозирда расмий сўров йўқ”, – деган Зулфиқоров.
Бундан аввал АҚШ Ўзбекистонга антитеррор кучларни жойлаштиришни режа қилаётгани тўғрисида маълумот тарқалганди. Аммо кейинчалик бу ҳам Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги томонидан рад этилди. Унга кўра, Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШ кучларини жойлаштирмоқчи эмас.






