2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги доимий аҳоли сони 9 миллион 726 минг 608 нафарни ташкил этади.
Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда хабар қилди.
Қайд этилишича, юқорида кўрсатилган рақамлардан жами 4 973 204 нафари ўғил болалар бўлса, қиз болалар эса 4 753 404 нафар.
Маълумот учун, 2021 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат аввал "Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар?" сарлавҳали хабар бергандик. Ўшанда статистик маълумотлар эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўплигини кўрсатган эди.






