АсосийJamiyat

АТК вазири ва бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгани айтилмоқда

'АТК вазири ва бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгани айтилмоқда'ning rasmi

Кеча, 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқлардаги вақтинчалик узилиш ҳолатидан кейин Олимжон Умаров ва Шуҳрат Содиқов раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Маълум қилинишича, интернет-платформалар фаолиятини чеклаш билан боғлиқ кечаги воқеа ортидан бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов эгаллаб турган лавозимларидан озод  этилди.

Маълумот учун, Шуҳрат Содиқов 2018 йил августидан буён ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Олимжон Умаров 2020 йил майида Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Зияев Ғолибшер Мелибоевич ишдан олингани ҳақида хабар бергандик.

    Бошқа янгиликлар