АсосийЖамият

Чегараларда ҳар 6 соатда никотин маҳсулотлари мусодара қилинмоқда

Кўчаларда, бозорларда ёки ёшлар орасида тез-тез учрайдиган носвой кўпчилик томонидан “зарарсиз одат” сифатида қабул қилинади.

'Чегараларда ҳар 6 соатда никотин маҳсулотлари мусодара қилинмоқда'ning rasmi

Бироқ аслида бу маҳсулот инсон саломатлиги, айниқса келажак авлод учун жиддий хавф туғдиради. Арзонлиги ва яширин истеъмол қилиниши туфайли носвай тобора кенг тарқалмоқда. Энг хавфлиси - унинг оқибатлари жамиятга етарлича тушунтирилмаяпти.

Бугун Божхона қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Никотин муқобилларини тартибга солишнинг долзарблиги: жамоат саломатлиги ва иқтисодиёт манфаатлари мувозанати” мавзусида муҳокама ўтказилди. Тадбирда иқтисодчилар, халқаро экспертлар, давлат органлари вакиллари, тиббиёт соҳаси мутахассислари, ОАВ ва фуқаролик сектори вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар нафақат чекловларнинг тиббий оқибатлари, балки яширин савдонинг иқтисодий хатарлари, маҳсулот сифати устидан назорат ҳамда тартибга солишнинг бозор ва истеъмолчиларга таъсирини ҳам муҳокама қилдилар. Муҳокамада халқаро экспертлар, иқтисодчилар, давлат органлари, тиббиёт соҳаси, ОАВ ва фуқаролик жамияти вакиллари фаол қатнашди.

Кўплаб иштирокчилар қуйидаги мавзуларда маърузалар тақдим этдилар: тақиқларнинг оқибатлари ва ноқонуний бозор ўсиши таҳлили, чекишни камайтириш бўйича халқаро инновацион ёндашувлар - Форс кўрфази давлатларидан Марказий Осиёгача, тартибга солишнинг халқаро моделлари ва уларнинг жамоат саломатлиги кўрсаткичларига таъсири. Шунингдек, сифатсиз ва қўлбола усулида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан боғлиқ тиббий хатарлар, контрабанда ва маҳсулот сифати назорати масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизга тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари кўпайгани алоҳида таъкидланди. Хусан Тангриев ушбу масалага алоҳида тўхталиб ўтди (видео).

Олимлар ва тадқиқотчилар фикрига кўра, Ўзбекистонда бўйин ва оғиз бўшлиғи саратони юқори даражада учраши носвой истеъмолининг оқибатлари билан бевосита боғлиқ. Спикерларнинг айтишича, яқин вақтгача носвой аниқ ҳуқуқий нормалар доирасида тартибга солинмаган ва бугунги кунда ҳам деярли назоратсиз қолмоқда. Унинг таркиби ҳудудга қараб фарқланади, ишлаб чиқариш эса кўпинча қўлбола усулида амалга оширилади. Қадоқда 1 грамм насвай таркибида қандай моддалар ва уларнинг улуши кўрсатилмайди, шунингдек ушбу маҳсулотга акциз солиғи ҳам тўланмайди. 

Мутахассислар, шунингдек, бозорда тартибга солинадиган никотин муқобиллари йўқлиги хавфли ва сертификатланмаган маҳсулотларга талабнинг давом этишини таъкидладилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Таиландда поезд ва автобус тўқнашиши ортдан Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:33

    '“Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди” — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:27

    “Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди” — Саида Мирзиёева

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Franklin Templeton” билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO жараёнини бошлаганини маълум қилди.

    'Доллар курси 12 минг сўмдан кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Доллар курси 12 минг сўмдан кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Бухорода вояга етмаганлардан иборат “уюшган тўда” қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:40

    Бухорода вояга етмаганлардан иборат “уюшган тўда” қўлга олинди

    Бухоро вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Бухоро шаҳрида ёшлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

    'Президент Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:57

    Президент Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлайди.

    'Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасида IPO'га чиқади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:42

    Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасида IPO'га чиқади

    Кутилаётган IPO Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, корпоратив бошқарувнинг замонавий стандартлари ва шаффоф тизимни жорий этишга кучли туртки беради.