АсосийJamiyat

Абдуғаффор Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ректор этиб тайинланди

'Абдуғаффор Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ректор этиб тайинланди'ning rasmi

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, Абдуғаффор Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Ушбу қарор билан Педагогика университетининг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим вазирлиги Педагогика университетида декан ўринбосари ва талаба қиз билан боғлиқ воқеага йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилишини маълум қилган эди .

    Бошқа янгиликлар