Маълумки, Президент жорий йилда Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Чироқчи туманини иккига бўлиш таклифини берганди.
18 ноябрь куни “Чироқчи тумани ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш ҳақида”ги Чироқчи тумани ҳокимининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Замон" нашри ёзмоқда.
Ушбу қарорга мувофиқ Чироқчи туманидаги “Айритом”, “Бахт”, “Бегламиш”, “Кўкдала”, “Қанотли”, “Наймансарой” ҳамда “Олтин бошоқ”, “Олтин дала”, “Пахталисой”, “Сойбўйи”, “Талоқтепа”, “Тошли” номли маҳалла фуқаролар йиғинлари янги туман таркибига қўшилади.
Бундан ташқари, “Умакай”, “Ўтамайли”, “Хардури”, “Хўжаобод”, “Хушали”, “Чорвадор”, “Шўрбозор”, “Шўрқудуқ”, “Эски анхор”, “Торжилға”, “Гулистон”, “Аннаруз”, “Зум”, “Ғаллакор”, “Қумдарё”, “Сувлиқ”, “Тўқмор”, “Уймовут”, “Чиял” ва “Чувуллоқ” каби МФЙ лар ҳам Кўкдала тумани таркибига ўтказилади.






