АсосийJamiyat

Пиёда белгиланмаган жойдан ўтиб, машиналар орасидан тўсатдан чиқиб қолган - "Тошшаҳартрансхизмат" автобус ҳалок қилган фуқаро ҳақида

'Пиёда белгиланмаган жойдан ўтиб, машиналар орасидан тўсатдан чиқиб қолган - "Тошшаҳартрансхизмат" автобус ҳалок қилган фуқаро ҳақида'ning rasmi

Аввалрлқ, Тошкентда автобус пиёдани уриб кетиб, ҳалок қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Келтирилишича, кеча, 10 декабрь куни соат 18:40 ларда, "2-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги сарой рақами 23 бўлган, Мерседес-Бенз ЛФ русумли, автобус ҳайдовчиси Т.Ж (1990-йилда туғилган, стажи - 5 йил) 72а-сонли йўналишда Амир Темур кўчаси бўйлаб Осиё кўчаси томонга бошқариб бораётиб, "Минор" метро станцияси биноси қаршисида йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар учун белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган ва йўлдаги автотранспорт воситалари орасидан тўсатдан чиқиб қолган пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл харакати хавфсизлиги тергов бўлими ходимлари томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.

"Ҳурматли пиёдалар! Йўлларда ҳаракатланаётганингизда йўл харакати қоидаларига риоя қилишингизни, йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиши учун белгиланган жойидан кесиб ўтишингизни ва эътиборли бўлишингизни сўраймиз!" - дейилади хабарда.

 

 

    Бошқа янгиликлар