Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ноқулай об-ҳақо шароити юзага келаётгани муносабати билан барча ҳайдовчиларни огоҳ бўлишга чақирди.
"Ҳурматли ҳайдовчилар",-дея мурожаат этади бошқарма.
"Республикамизнинг айрим ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво кузатилмоқда. Бундай вақтда ҳўл асфальтда транспорт воситасининг тўхташ масофаси узаяди. Оралиқ масофани етарлича сақлаб ҳаракатланинг",-дейди ЙҲХББ .
"Газ ва тормоз тепкисини кескин босманг. Пиёдаларга эътиборли бўлинг",-дея қатъий огоҳлантирилмоқда ҳайдовчилар.
Пиёдаларга эса белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмаслик таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ берган хабаримиз айнан шу қоидага амал қилмаслик туфайли юзага келганди. Ўшанда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтган одамни автобус уриб юборган.
Шу боис, ўзингизни асранг қадрли фуқаролар!