АсосийJamiyat

Яқин кунларда "Умра"га йўл очилади - Ўзбекистон мусулмонлари идораси

'Яқин кунларда "Умра"га йўл очилади - Ўзбекистон мусулмонлари идораси'ning rasmi

Бир муддат аввал Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига  “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетгани ҳақида ёзгандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, яқин кунларда "Умра"га йўл очилиши кутилмоқда.

"1-9 декабрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича хизмат сафарида бўлди.

Делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борди. Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади",-дея қайд этилади хабарда.

Таъкидланшича, карантин тартибларига мувофиқ меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларга риоя этиш унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин.  

Шунингдек, Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилиниши айтиб ўтилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар