Жорий йилнинг 29 июлга ўтар кечаси Қибрайда 1997 йилда туғилган фуқаро бир оиланинг тўрт вакилини ва уйидаги ёлланма ишчини ўлдириб кетгани юракларни жунбушга келтирганди. Ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахс ушланганди.
Жиноят ишлар бўйича Тошкент вилоят судининг Судлар ҳайъати томонидан ўтказилган суд мажлисида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган 24 ёшли айбланувчи Шавкат Исмоналиевга ҳукм ўқилди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси, 119-моддаси 2-қисми “г” банди, 130-моддаси 2-қисми “а” банди, 219-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 97-моддаси 2-қисми “а,в,г,ж,р” бандлари билан, Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисми тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.






