АсосийJamiyat

Навоий, Қорақалпоғистон ва Хоразм: қайси раҳбар энг "бой"?

'Навоий, Қорақалпоғистон ва Хоразм: қайси раҳбар энг "бой"?'ning rasmi

Хабарингиз бор, 2020 йилдан эътиборан декабрь ойи охирида республикамизнинг барча ҳудудлари ҳокимлари йиллик қилинган ишлар ҳисоботи ҳамда келгуси йил режаларига бағишланган мурожаатномаларини ўқиб эшиттириб келишмоқда.

Бу мурожаатлар жамоатчиликка вилоят, туман ва шаҳар раҳбарларининг ҳисоботлари амалда қанчалик тўғри эканлигини солиштириш имконини берса, халқда келгуси режалардан умидворлик ҳиссини уйғотади. Мана шу масъулиятни бўйинларига олган ҳолда, айни кунларда ҳам барча ҳокимлар 2021 йил ҳисоботи ва 2022 йил учун режаларини маълум қилишмоқда.

Биз ҳам АОКА билан ҳамкорликда ташкил қилинган пресс-тур давомида Навоий вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти раҳбарларининг халққа қилаётган мурожаатномаларини ҳам бевосита эшитиб, бу ҳисоботларни таҳлил қилиш имконига эга бўляпмиз. Берилаётган ҳисоботлар асосида мазкур уч ҳудудда маҳаллий бюджет тушумлари ва ҳудудларнинг ўзида қоладиган маблағлари ҳақида маълумотлар рейтингини тузишга қарор қилдик.

Қайси ҳудуд энг бой?

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановнинг ҳисоб беришича, вилоят маҳаллий бюджет даромадлари бўйича йиллик белгиланган 1 трлн 442 млрд сўмлик режа амалда 1 трлн 727 млрд сўмга ёки 120 фоизга бажарилиб, маҳаллий бюджетга 350 млрд сўм қўшимча маблағ тушиши таъминланиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев берган маълумотларга кўра, бюджетга 1767,0 млрд сўмлик тушумлар тушиши, шундан маҳаллий бюджетга 1680,6 млрд сўм тушумлар тушириш ҳамда республика ихтиёрига 66,5 млрд сўм эркин қолдиқ маблағлари қолиши режалаштирилган.

Навоий вилояти ҳокими в.б. Нормат Турсуновнинг айни пайтда ўқиб эшиттираётган халққа мурожаатномасида вилоят бюджетига 2811,6 млрд сўмлик тушумлар тушиши, шундан маҳаллий бюджетга 1939,3 млрд сўм тушумлар тушириш ҳамда вилоят ихтиёрига 140 млрд сўм эркин қолдиқ маблағлари қолиши режалаштирилгани айтилди.

Шундан:

1. Хоразм вилояти - 350 млрд сўм;

2. Навоий вилояти - 140 млрд сўм;

3. Қорақалпоғистон Республикаси - 66,5 млрд сўм ошиқча маблағлар.

Эслатиб ўтамиз, бу маблағлар ҳар бир ҳудуднинг режадан орттириб бажарган даромадлари бўлиб, улар вилоят ихтиёрида қолиши ва ҳудуд раҳбарларининг хоҳишларига кўра, аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини яхшилаш учун сарфланади.  

Сардорбек Раҳмонқулов

Мавзуга доир:

Навоий вилоятининг янги ҳокими раҳбарлар қандай ишлаши кераклигини айтди

Навоийда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича аҳоли қайтадан хатловдан ўтказилади

Бюджет, бандлик, йўл, сув, электр: Қорақалпоғистонда бу йил қандай ўзгаришлар бўлди?

Кейинги 5 йиллик ваъда: Қорақалпоғистонда қайси йўналишларга эътибор кучаяди?

Қорақалпоғистонда рўйхатдаги эхтиёжманд оилаларнинг деярли барчаси “темир дафтар”дан чиқарилган. Хўш, қандай қилиб?

    Бошқа янгиликлар