АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида "свет" ёнгани маълум қилинди

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида "свет" ёнгани маълум қилинди'ning rasmi

Аввалроқ Ўзбекистон электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилгани, бунга Қозоғистон Республикаси электр тармоғида юз берган "авария" сабаб бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Шундан бир муддат ўтиб, Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблокидан 5 таси барқарор фаолият юритишни бошлади.

Энергетика вазирлиги ҳудудларда электр энергияси билан боғлиқ ҳозирги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 25 январь соат 19:30 ҳолатига Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;

4. Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;

5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;

7. Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарканд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Пастдарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70%  истеъмолчилар тармоққа уланди;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;

11. Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлик 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўҳ тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ  тикланган;

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сирғали туманида 10% истеъмолчилар тармоққа улангани ҳақида хабар берилди.  

    Бошқа янгиликлар