Халқ таълими вазири Хоразм вилоятидаги таъмирга муҳтож мактаб фаолияти билан танишди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.
"Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Хонқа туманидаги 26-сон мактабда бўлиб, мактаб биносининг бугунги ҳолати, моддий техник базаси ва иш фаолияти билан яқиндан танишди",-дея қайд этилади унда.
Таъкидланишича, таъмирга муҳтож бўлган мазкур мактабда ўқувчиларнинг таьлим олишлари учун замонавий шароитлар яратиш, хоналарни махсус жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда мактаб кутубхонасини адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан янада бойитиш юзасидан тегишли ишлар амалга ошириш зарурлиги айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Бахтиёр Саидов Бухородаги мактабларни ўрганиб, ўқитувчиларни сергакликка чақиргани ҳақида ёзган эдик.






