АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди

'Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошлар учун телеграм гуруҳи орқали Украина ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА.

Маълум қилинишича, элчихона тасдиқланмаган, сохта маълумотларни тарқатмасликни ва ваҳима қўзғамасликни сўраган.

«Элчихона Украина давлат органлари, дипломатик корпус ва юртдошларимиз билан доимий алоқада», — дейилади мурожаатда.

Элчихона, шунингдек, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Киевга мунтазам рейслар амалга ошираётгани ва манфаатдор фуқаролар Киев–Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Украинадаги мавжуд вазият сабаб дунёнинг бир нечта давлатлари ушбу мамлакат билан авиапарвозларни тўхтатишни режалаштироқда. Украина эса парвозларлар учун мамлакат осмони хавфсиз эканлиги ҳақида маълум қилди

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Украинадаги мавжуд вазият сабаб дунёнинг бир нечта давлатлари ушбу мамлакат билан авиапарвозларни тўхтатишни режалаштирмоқда. Украина эса парвозларлар учун мамлакат осмони хавфсиз эканлиги ҳақида маълум қилди. 

    Бошқа янгиликлар