АсосийJamiyat

Космонавтлар майдонини таъмирлашга рухсат берилди

'Космонавтлар майдонини таъмирлашга рухсат берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Космонавтлар майдонида Владимир Жанибеков ҳайкали олдидаги гранит плиталар бузиб ташланаётгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси масалани ўрганиб,  обектнинг атрофига ётқизилган мармар (бурчаткалар)нинг алмаштириш ишлари рухсасиз бошлаганлиги учун эса “MIMАR GROUP MChJ” га огоҳлантириш хати берилди ва жараён тўхтатилган эди.

Тошкент шаҳар маданий мерос агентлигининг хабар беришича, 15 февраль куни  Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган.

 Унда Космонавтлар майдонини ободонлаштириш лойиҳаси муҳокама қилиниб хулоса тақдим этилган. Унга кўра, кенгаш лойиҳага обектнинг тарихий ва бадиий қийматига таъсир кўрсатмаган ҳолда таъмирлашга рухсат берди.  

Шунингдек, “МИМАР ГРОУП МЧЖ” томонидан тақдим қилинган лойиҳада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида пиёда ва велоспорт йўлаклари, ўйин майдончалари ҳам барпо этилиши кўрсатиб ўтилган.

Бунда кўкаламзорлаштириш ва дарахтларни асраб-авайлаш, яшил ҳудудни кенгайтириш ҳам албатта кўзда тутилади.

    Бошқа янгиликлар