Хабарингиз бор, декабрь ойида "UzAuto Motors" "Nexia", "Spark", "Cobalt" ва "Lacetti" автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилгани ҳақида эълон қилган эди.
Ўтган икки ойлик муддатда аввал шартнома қилган мижозларга машиналар етказиб берилаётгани айтилди. Куни кеча бўлиб ўтган машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилишда давлат раҳбари автомобилларга навбатларни камайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди.
"UzAuto Motors" “darakchi.uz”га мижозларнинг автомобилларга бўлган навбатларини камайтириш борасидаги режаларини маълум қилди.
Маълум қилинишича, йил бошидаги 89,3 минг дона қарздорлик бугунги кунда 54 минг донага қисқартирилди ва яна қисқартириш бўйича аниқ ишлар қилинмоқда.
Компания тақдим этган маълумотларга кўра, ишлаб чиқариш хажми оширилишига эришилган. Жумладан, "Lacetti" учун 51 мингдан 80 мингга (+57%), "Cobalt" учун 80 мингдан 100 мингга (+25%) ва "Dамаs" учун 72 мингдан 90 мингга (+25%) ошиб борган.
Шунингдек, "Lacetti" ва "Cobalt" моделларига пул тўлаган мижозларга "Nexia" моделига ўзгартириб бериш таклифи берилмоқда.






