1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцина олганларга пул бераётгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 01.03.2022, 16:01
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцина олганларга пул бераётгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар орқали юртимизда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётганига доир ёлғон маълумотлар тарқалган эди. 

Ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва расмий манбалар орқали тасдиқланмаган бу каби уйдирма хабарларни тарқатувчилар эндиликда интернетда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан махсус саҳифа очиб, одамларни ўз тузоғига илинтиришга интилмоқда.  Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хусусан, мана бу саҳифа вазирликнинг расмий веб-сайти билан бир хил дизайнда тайёрланган ва унинг асосий фонида вакцина олганларга 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилиши айтилган. Бунинг учун шахсий маълумотларни киритиш сўралган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

"Юқорида келтирилган ахборот фирибгарлик мақсадида тарқатилган бўлиб, у ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.  

 Шу боис вазирлик аҳолидан бу каби фейк хабарларга ишонмасликларини, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ssv.uz сайти ҳамда телеграмдаги https://t.me/ssvuz, https://t.me/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Унутманг, бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади", - дейилади вазирлик хабарида. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1