Тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5–6-курсларида ўқиётган талабаларга, йўлланма асосида, бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда маълум қилди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Қайд этилишича, бу орқали ҳар йили 7 мингга яқин талаба муносиб иш ҳақи олиб, таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш имконига эга бўлади.
Амалиёт даврида йўналишини ўзгартиришга қарор қилган талабаларга ўқишни бошқа турдош мутахассисликлар бўйича давом эттиришга рухсат берилади.
Очиқ мулоқот давом этмоқда.






