АсосийJamiyat

"Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолат". Шавкат Мирзиёев шифокорни ҳақорат қилиш ва унга қўл кўтариш ҳақида гапирди

'"Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолат". Шавкат Мирзиёев шифокорни ҳақорат қилиш ва унга қўл кўтариш ҳақида гапирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда ижтимоий тармоқлар орқали кўп бора гувоҳ бўлаётганимиз — тиббиёт ходимларини ҳақорат қилиш ва уларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ҳақида гапирди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

"Таъкидлаш жоизки, жойларда тиббиёт соҳаси вакилларига, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатиш (тажовуз) ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир.

Энди, тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган кимсаларга нисбатан қонунчиликда алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жазо – муқаррар” эканини, ҳеч ким эсидан чиқармаслиги керак!" - деди давлат раҳбари. 

Очиқ мулоқот давом этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар