АсосийJamiyat

Зўр ТВ яқинидаги бинода содир бўлган ёнғин юзасидан ФВВ маълумот берди

'Зўр ТВ яқинидаги бинода содир бўлган ёнғин юзасидан ФВВ маълумот берди'ning rasmi

Сал аввалроқ Яшнобод тумани Элбек кўчасидаги Зўр ТВ орқасидаги бинолардан бирида катта ёнғин кузатилаётгани борасида хабар берган эдик

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди. 

"18 март куни соат 20:45 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган Латвия -Ўзбекистон қўшма корхонаси "Orial senter"   ҳудудида жойлашган матор мой маҳсулотлари (бочкаларда) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, соат 21:49 да ёнғин қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Ёнғин оқибатида таҳминан омборнинг 2000 м. кв. майдони зарарланган", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар