1

Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бошланиши юзасидан баёнот берди

ЖАМИЯТ 29.03.2022, 10:45
Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бошланиши юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси  Рамазон ойи киришини кузатиш ҳақида маълумот эълон қилди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Таниқли уламолар  ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боради ва унинг натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашига киритади. Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади, дейилади Идора Матбуот хизмати хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон мусулмонлари идораси 2022 йилдаги Рамазон ойи 2 апрелдан бошланиб, 2 майга қадар давом этишини эълон қилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1