1

6 та ОТМга ҳужжат топширадиган абитуриентларнинг сони 40 мингга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда

ЖАМИЯТ 29.03.2022, 15:02
6 та ОТМга ҳужжат топширадиган абитуриентларнинг сони 40 мингга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юртимиздаги 6 та таълим муассасаларига ҳужжат топширадиган абитуриентларнинг сони 40 мингга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази фаолияти таҳлили, юклатилган вазифалар ижроси юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар қилди "Даракчи" мухбири Мафтуна Жўраева. 

Таъкидланишича, мазкур қарорга кўра, таълим муассасаларининг фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳонлар Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши белгиланган.

Бунда, инглиз тили бўйича имтиҳонлар 34 мингга  яқин абитуриентлардан компьютерда онлайн тарзда ўтказиш, бошқа чет тиллари бўйича 6 мингга яқини учун қоғоз шаклида ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ БЎЙИЧА:  

12 та умумтаълим фанидан қўшимча 90 000 га яқин, қардош тиллардан 8 000 дан ортиқ, шарқ тиллари ҳамда испан ва итальян тилларидан 5 000 дан ортиқ, 35 та махсус фандан 15 000 дан ортиқ тест топшириқлари базаси шакллантирилади.  

Чет тилларидан 15 000 нафардан ортиқ, чет тиллари ўқитувчиларига устама ҳақ белгилаш бўйича 10 000 нафардан ортиқ талабгор учун тест синовлари ўтказилади.

Чет тилларидан тест синовларига халқаро стандартлар асосида кўп даражали (multilevel) тест тизими жорий этилади ва 5000 нафардан ортиқ талабгорга синовларни онлайн топшириш имконияти яратилади.

Тест тизимини такомиллаштириш бўйича ÖSYM (Туркия), Қозон Федерал университети (Россия) билан ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди. Cambridge assessment international education (Буюк Британия), CITO International (Нидерландия) билан имзолаш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1