Аввал хабар берганимиздек, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия-Ўзбекистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди.
Айни пайтда Кўксарой қароргоҳида Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғанни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Икки давлат раҳбарлари айни пайтда делегациялар таркибини бир-бирларига таништирмоқда, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири.






