АсосийJamiyat

"Агар яна шундай ҳолат юз берса, тарбиячилар шафқатсиз даражада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади". МТВ Самарқанддаги боғчада содир бўлган ҳодисага муносабат билдирди

'"Агар яна шундай ҳолат юз берса, тарбиячилар шафқатсиз даражада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади". МТВ Самарқанддаги боғчада содир бўлган ҳодисага муносабат билдирди'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқанддаги хусусий боғча тарбиячиси ухламаган болаларни игна тиқиб азоблаб келаётгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди ва ҳолат бўйича жиноят иши очилганди. 

Бугун Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида мазкур ҳодисага изоҳ берилди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Моҳинур Рустамова. 

"Биз бундай ҳаракатларни умуман оқламаймиз. Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бор. Хусусий боғчалар лицензияни айнан мана шу инспекциядан олади. Лицензия бераётганда тарбиячиларни ишга олишга ҳам эътибор қаратиш керак. Чунки тарбиячилар хусусий боғчаларга ишга олинаётганда ҳеч қандай комиссиялардан ўтишмаган. Шунинг учун бу ерда вазирликка эмас, кўпроқ эътибор таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига қаратилиши лозим. Шунда ҳам вазирликнинг Самарқанд вилояти МТБси томонидан ишчи гуруҳ воқеа жойига етиб борган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга ўрганишлар олиб борилган. Ҳозир барча, нафақат хусусий сектор, балки давлат боғчаларида ҳам тушунтиришлар олиб борилмоқда. Агар бундай ҳолатлар яна аниқланадиган бўлса, тарбиячилар шавқатсиз даражада вазирлик томонидан ҳуқуқни муофаза қилувчи органларга тақдимот киритилади. Биз болаларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши тарафдоримиз", - деди Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева.

    Бошқа янгиликлар