Самарқанд шаҳрида 29.03.2022 йилда талаба қиз Э.С. кўп қаватли талабалар тураргоҳининг 9-қаватидан ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабарлар берган эдик.
Бу ҳақида вилоят прокуратурасига ҳавола қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2021 йил 30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган талаба қиз (2001 й.т.) ётоқхона 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган эди. Шунингдек, 2021 йил 18 октябр куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасини декан ўринбосари зўрлашга ҳаракат қилгани ва қиз ўзини ҳимоя қилиш учун дерезага талпинганда "зам декан" уни итариб юборгани айтилган ва ҳозирда мазкур ҳолат бўйича иш судга юборилган.






