1

Тошкент шаҳрида "Mercedes-benz" автомобилининг ёниб кетиш сабаблари аниқланди

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 16:19
Тошкент шаҳрида "Mercedes-benz" автомобилининг ёниб кетиш сабаблари аниқланди

2022 йил 10 апрель куни соат 13:40 ларда Тошкент шаҳри М.Улугбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси Пушкин метро бекати қаршисида "Mercedes-benz GL 500" русумли автомобил ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

️ўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг дастлабки маълумотларга кўра, "Mercedes-benz GL 500" автомобили  1985 йилда туғилган ҳайдовчи О.О. бошқарувида бўлган. Автомобилнинг двигатель қисмида  электр симларида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.

Ўт ўчирувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1