1

"Норасидаларни кўз ёши тутди, отамни бериб қўйдик"

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 10:53
"Норасидаларни кўз ёши тутди, отамни бериб қўйдик"

Бир муддат аввал Қорақалпоғистонда она ўз гўдакларини номақбул сўзлар билан ҳақоратлаб, калтаклагани ҳақида ёзган эдик. Шунингдек, ҳолат бўйича вазирлик ҳам муносабат билдирганди. Ижтимоий тармоқ фойдалувчиларининг асосли эътирозига сабаб бўлган бу воқеадан сўнг она халқдан узр сўрб чиқди ва вазият аслида қандай бўлганини тушунтирди.

У сўзи аввалида ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган видеони ўз қўли билан тасвирга олганини маълум қилди.

"Уйда фарзандларим билан яшайман. Турмуш ўртоғим Москвада. Видеони юбориб, турмуш ўртоғим яқинлари биздан хабар олиб турар, деб ўйлагандим. Барибир келишмади",-дейди у.

Аёл гўдакларига қўл кўтарганида шок ҳолатида бўлганини таъкидлайди.

"Ота-онам касал бўлиб, шок ҳолатига тушдим. Фарзандларимни урганимдан афсусдаман",-дейди у.

Норасидаларни кўз ёши тутди, отамни бериб қўйдик, дея пушаймонлигини билдиради болаларнинг онаси.

Унинг маълум қилишича, воқеа бундан бир йил аввал содир бўлган. Бироқ видео яқин вақтларда тарқаб кетган. У бунда қайнонасини айблайди.

"Қайнонам қўрқитарди. Видео тарқаб, телевизордан ўзингни кўрасан, дейишарди. Айтганини қилишди",-дейди у сўзи сўнгида яна бир бор халқдан узр сўраб.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1