1

Қорақалпоғистонда ўз онаси томонидан хўрланган болалар бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилмоқда – ҳокимлик

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 15:43
Қорақалпоғистонда ўз онаси томонидан хўрланган болалар бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилмоқда – ҳокимлик

2022 йил 9 апрель куни айрим ижтимоий тармоқларда Хўжайли туманида истиқомат қилувчи "Она" ўз фарзандларини ҳақорат қилиб, қўрқитиб, қийнаб, уларга нисбатан  қупол муносабат билдирган ва куч ишлатилган видео материал тарқалгани ҳақида ёзган эдик

Ҳолат бўйича Хўжайли туман ҳокимлиги  расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, видео тасвирлардаги барча шахслар доираси тўлиқ аниқланиб, ҳозирги кунда Хўжайли туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а", "в" бандлари (вояга етмаган ожиз аҳволдаги шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳодиса Хўжайли туман ҳокимлиги ва прокуратура томонидан алоҳида назоратга олиниб, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб, кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилмоқда.  

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1