АсосийJamiyat

22 ёшли йигит ўзини поезд йўлагига нима сабабдан ташлагани маълум бўлди 

'22 ёшли йигит ўзини поезд йўлагига нима сабабдан ташлагани маълум бўлди 'ning rasmi

Бир муддат аввал Тошкент метросида 22 ёшли йигит ўзини поезд йўлагига ташлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бу орада поездлар ҳаракати 5 дақиқа  тўхтатилган, машинистнинг тезкор тўхташи натижасида йўловчи омон қолган. Ички ишлар ҳамда метрополитен ходимлари томонидан ҳеч қандай жароҳасиз қутқариб олинганди.

Ўзбекистон Бош прокурорининг матбуот котиби ушбу вазиятга сабаб бўлган сабабларни очиқлади.

Маълум бўлишича, йигит ўзига таниш бўлган қиз билан ўзаро муаммоси борлиги туфайли гап талашиб, келиша олмаган. Шундан сўнг ўзини электропоезд тагига ташлаган.

"Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар